Ўзбекистон | 17:52 / 26.09.2018
11853
2 дақиқада ўқилади

Ўш шаҳрида Artel заводининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Фото: Artel 

Жорий йилнинг 25-сентябрь куни Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида Artel ярим автомат кир ювиш машиналари заводининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Янги завод икки давлат орасида бўлган бизнес муносабатларини янги босқичга кўтаради ва янада мустаҳкамлайди. Қирғизистон давлатида Artel маҳсулотларига бўлган талаб кундан-кунга кучайиб бормоқда. Янги очилган ишлаб чиқариш базаси  маҳаллий аҳолининг сифатли ва кўркам дизайнга эга бўлган Artel ярим автомат кир ювиш машиналарига бўлган эҳтиёжини бутунлай қондиради. 

Фото: Artel 
Фото: Artel 
Фото: Artel 

Янги Artel заводининг тантанали очилиш маросимида Қирғизистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Қирғизистон Республикасининг инвестицияларни ҳимоялаш агентлиги директори, Ўш шаҳрининг ҳокими, Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси ҳамда Artel корхонасининг ходимлари иштирок этишди.

Янги очилган завод Ўш шаҳри аҳолисини қўшимча иш жойлари билан таъминлайди. Ҳозирда янги очилган заводда ҳар хил ранг ва модификацияларга эга бўлган TG 60 F S и TE 60 LC S турларидаги ярим автомат кир ювиш машиналарининг ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Ушбу заводнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати50000-60000 дона ярим автомат кир ювиш машинасига тенгдир.

Фото: Artel 
Фото: Artel 

Янги ишлаб чиқариш базасининг барпо этилиши, сифатли ва кўркам дизайнга эга бўлган Artel маҳсулотларининг экспортини жадаллашиши Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари орасидаги дўстона муносабатларни кундан-кунга ривожланиб бораётганининг ёрқин белгисидир.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид