Жаҳон | 16:12 / 27.09.2018
10170
1 дақиқада ўқилади

Австралия ташқи ишлар вазири: Россия жавобгарликка тортилиши лозим

Фото: Maxim Zmeyev/Reuters

Австралия ташқи ишлар вазири Мариза Пейн Украина шарқида Малайзиянинг Boeing MH17 самолёти қулаши бўйича суриштирув ишларига ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда news.com.au хабар қилмоқда.

Австралия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг маълум қилишича, Россия самолётнинг қулашига алоқадор экани бўйича айбловларга қўшилади. Унинг қайд этишича, Москва «халқаро қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилиши лозим».

«Биз Россия бугунги кундаги бирлашган тергов гуруҳининг далилларини қабул қилмаганидан афсусдамиз. Яна бир бор шуни такрорлаймизки, Австралия гуруҳ ва унинг хулосалари бетараф, мустақил ҳамда профессионал эканига тўлиқ ишонади», - деди Пейн.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нидерландия ва Австралия MH17 учун Россияни жавобгарликка тортиш масаласини муҳокама қилганди. 

Мавзуга оид