Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда 9 ўқувчининг қотили қатл этилди
Хитой олий суди 9 нафар мактаб ўқувчисини ўлдирган қотилни қатл этишга рухсат берди. Бу ҳақда Юйлинь шаҳри ўрта поғона суди маълум қилди.
28 ёшли қотил Чжао Цзэвэйга июлда чиқарилган ўлим жазоси ҳукми 27 сентябрь эрталаб ижро этилган.
Юйлинь округининг Мичжи уездидаги фожиа жорий йилнинг 27 апрелида содир бўлган. Ҳанжар билан қуролланган Цзэвэй мактабдан уйларига қайтаётган ўқувчиларга ҳужум қилган. Ҳужум оқибатида 9 ўқувчи ҳалок бўлган, 12 бола яраланган.
Жиноятчи дарҳол қўлга олинган. Аниқланишича, қотил аввал қурбонлари ўқиган мактабда ўқиган. У сўроқ вақтида мактабда ўқиган кезида синфдошлари томонидан хўрлангани учун аламини олмоқчи бўлгани ва шу сабабли биринчи дуч келган ўсмирларга ҳужум қилганини тан олган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025