Ўзбекистон | 11:53 / 28.09.2018
40245
1 дақиқада ўқилади

Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Ўзбекистонга қайтиб келди

Толиб Ёқубов

Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубов 12 йилдан кейин Ўзбекистонга қайтиб келди, дея хабар бермоқда «Анадолу» агентлиги.

78 ёшли ҳуқуқ ҳимоячиси Францияда 12 йил яшаганидан сўнг ватанига қайтди. Тошкент аэропортида Ёқубовни яқинлари ва ҳамкасблари кутиб олди.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларига кўра, у Ўзбекистон расмийлари томонидан ҳеч қандай муаммоларга дуч келмаган.

Ёқубовнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзишича, 2014 йилда Франциядан сиёсий бошпана олган ва Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилинган.

Энди ҳуқуқ ҳимоячиси Ўзбекистон визасини олди ва ватанига келишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ёқубов муқаддам Ўзбекистон ҳукуматини кўп бора танқид қилиб чиққан.