Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон ҳукумати тиббиёт ходимлари маошини оширишга ваъда берди
2018 йилнинг 1 октябрдан бошлаб Қирғизистонда оилавий шифокорлар ва ҳамширалар меҳнати учун қўшимча ҳақ тўлашга доир янги тизими жорий қилинмоқда. Ҳукумат аппарати ахборот сиёсати бўлимида шу ҳақида хабар берилди.
Рағбатлантирувчи тўловларни татбиқ қилиш учун тиббиёт ходимлари иш ҳақининг кафолатланган қисми ҳисоблаш тартиби ва даражаси ўзгаришсиз сақланиб қолди.
Тўловларнинг янги тартиби оилавий шифокорлар ва ҳамширалар ишларининг индивидуал натижаларини ҳисобга олади. Шифокорнинг меҳнатни баҳолаш бўйича белгиланган мезонларга мувофиқ аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш ва натижавийликка эришишга қўшган ҳиссасига қараб қўшимча иш ҳақи ҳисобланади.
"Соғлиқни сақлаш вазирлиги натижавийлик мезонларини белгилаб берди. Максимал кўрсаткичларда тиббиёт ходимлари маоши умумий ҳисобда икки бараварга оширилади. Янги тизимга кўра, тиббиёт ходимларининг қўшимча маоши кафолатланган иш ҳақи таркибига кирмайди. Мамлакатнинг тоғли ва чекка ҳудудлардаги фаолияти учун коэффициентни ўз ичига олмайди", - дейилади хабарда.
Тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 1 октябрдан 31 декабргача - 157,5 миллион сом, 2019 йилнинг 1 январидан йилига эса 630 миллион сомни ташкил қилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025