Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон: Тадбиркорларга ҳужжатларда муҳр қўлламасликка рухсат берилди
Қозоғистонда давлат органларига хусусий тадбиркорлик субъектларига тегишли юридик шахсларнинг ҳужжатларида муҳр талаб қилиш тақиқланди. Республика Адлия вазирлиги матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Бизнес тежаш имконига эга бўлиши учун Тадбиркорлик кодексига тузатишлар киритилди. Энди ҳужжатларни тасдиқлаш учун хусусий тадбиркорлик субъектлари муҳрдан фойдаланишга мажбур эмас, масъул шахс имзосининг ўзи етарли.
Шу билан бирга, муҳрдан фойдаланиш ҳам тақиқланмаган.
"Хусусий тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятида муҳрдан фойдаланиш ёки ўз хоҳишига кўра ундан воз кечиш ҳуқуқига эга. Муҳрдан фойдаланмаслик ҳуқуқи хусусий тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари ва молиявий ташкилотлар билан ҳамкорликдаги жараёнларини сезиларли даражада соддалаштиради", - дея изоҳ берилмоқда вазирликда.
Шунингдек, тузатишларга кўра, давлат органлари, молиявий ташкилотлар, шу жумладан иккинчи даражали банклар муҳрни ҳужжатнинг мажбурий элементи сифатида талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас. Улар хусусий тадбиркорлик субъектларининг фақат ваколатли шахс имзоси билан тасдиқланган ҳужжатларини қабул қилишга мажбур.
Қозоғистон Адлия вазирлигида изоҳ берилишича, бизнес юритишни соддалаштиришни таъминлашда тузатишлар Жаҳон банки, шунингдек АҚШ, Дания, Норвегия, Швеция, Германия, Австрия, Швейцария, Буюк Британия, Австралия, Канада, Финляндия ва Грузия мамлакатлари тавсияларига асосланган.
Мавзуга оид
13:07 / 20.05.2025
ЕИ Шенген чегараларида муҳр қўйишни бекор қилишга келишиб олди
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025