Одилхон қори Юнусхон ўғли “Вақф” фондида раҳбарлик лавозимларидан бирига тайинланди
Тошкент шаҳрида жойлашган “Шайх Зайниддин” (Кўкча) жоме масжидининг собиқ имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондига махсус лавозимга тайинланган. Бу ҳақда KUN.UZ манбаси хабар бермоқда.
“Одилхон қори Юнусхон ўғли “Вақф” хайрия жамоат фондининг диний-маърифий тарғибот бўлимига раҳбар этиб тайинланганлар. Яқин кунлар ичида оммавий ахборот воситалари орқали чиқиш қиладилар”, - дейди KUN.UZ’га берилган маълумотда.
Хабарларга кўра, айни кунда Одилхон қори Юнусхон ўғли даволаниш курсларида, шу сабаб ҳали янги вазифасида иш фаолиятини бошламаган.
Маълумот ўрнида: Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов буйруғи асосида Тошкентдаги «Шайх Зайниддин» масжиди имом хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли ўз вазифасидан озод этилганди.
Мавзуга оид
19:10 / 01.06.2022
Фоторепортаж: «Вақф» фонди 60 дан ортиқ болаларнинг хатна тўйини ўтказиб берди
20:22 / 17.11.2021
Сардоба сув тошқинида вайрон бўлган масжид қайта қурилди
14:53 / 10.11.2021
«Вақф» фонди 4 йилда масжидлар қурилиши, таъминоти ва ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш учун 75 миллиард сўмга яқин маблағ йўналтирди
09:17 / 07.11.2021