Шуҳрат Ғаниев Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан берди
Фарғона вилояти ҳокимлигида Республика ишчи гуруҳи томонидан 19-28 сентябр кунлари Тошлоқ туманида ижтимоий-маънавий вазият ва аҳолининг яшаш шароитларини ўрганиш натижалари, шунингдек, вилоятда жорий йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев олиб борди, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.
Йиғилишда аниқланган муаммолар муҳокама қилинган. Ўрганишлар давомидаги хулосалардан келиб чиқиб, ўз вазифаларини бажаришда сусткашликка йўл қўйганлиги, аҳоли муаммоларини ҳал этишда талаб даражасида иш олиб бормаганликлари, «ўзибўларчилик»ка ташлаб қўйилганлиги учун вилоят раҳбари томонидан туман ҳокими Ш.Абдусаломовга, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Султоновга ҳамда туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Болтабоевга ҳайфсан берилди.
Шу билан бирга, туман депутатларининг ҳам фаолияти қониқарли даражада эмаслиги танқид қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Ақтўбе фожиасидан сўнг ўтказилган йиғилишда Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг Тошлоқ тумани аҳолисини «ҳароми» деб ҳақорат қилган эди. Йиғилишда вилоят ҳокими Тошлоқ туманидаги барчани (Ақтўбедаги фожиада қурбон бўлганларнинг 16 нафари шу тумандан эди) Фарғона вилоятини республикада шарманда қилишда айблаган.
Мавзуга оид
10:41
Фарғонада бетоб қизнинг номидан саҳифа очиб пул йиғиб, ўзлаштирган шахс ушланди
17:09 / 24.09.2024
“Ҳамма фермер имзо қўйиб бериши керак” — пахта етиштирувчилар нархни туширишга мажбурланмоқда
13:35 / 21.09.2024
Фарғонада дори воситаларини қалбакилаштираётган яширин цехлар аниқланди
10:47 / 07.09.2024