Ўзбекистон | 14:14 / 03.10.2018
73875
1 дақиқада ўқилади

Гулнора Каримованинг қизи: ҳеч қандай сиёсий масалаларда иштирок этишни хоҳламаймиз

Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова 28 сентябрь куни Тошкентдан Лондонга учиб кетгани хабар қилинганди.

Кейинчалик у Instagramʼдаги ўз саҳифасида шундай ёзди:

“Мен оммавий ахборот воситаларининг сўровлари сони ва бошқалар нарсалардан ҳайратга тушдим. Атиги икки сўзим туфайли... биз ўз ҳаётимиз билан яшашни истаймиз, ҳеч қандай сиёсий масалаларда иштирок этишни ва шу йиллар давомида бошимиздан ўтган барча даҳшатли воқеаларни эслашни хоҳламаймиз...”

Ҳозир у Лондонда акаси билан яшамоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокуратура Гулнора Каримова ва унинг қизи ҳақида маълумот берганди.

Қайд этилишича, Имон Каримова Ўзбекистонни ҳеч қандай тўсқинликсиз тарк этган, Гулнора Каримова эса қонун билан белгиланган тартибда жазо ўташни давом этмоқда.

Мавзуга оид