Light | 16:52 / 05.10.2018
31779
2 дақиқада ўқилади

Қумлар орасида: Саҳрои Кабирдаги темир йўлнинг кўриниши қандай?

Бу темир йўлни дунёдаги энг экстремал деб аташ мумкин. Рельслар бепоён Саҳрои Кабир қумлари орасига қурилган, аёвсиз қуёшда қизиган, бироқ таркиб барибир саҳро ўртасидан ўтади.

Фото: Wikipedia

Йўл Мавританияга тегишли ва Зуэратуни Нуадибу порти билан боғлайди. Унда узунлиги 3 километр бўлган товар поездларида фақат ишчилар ҳаракатланади. Бу одамлар нима билан банд? Улар темир рудасини ёввойи жазирамага олиб боришади.

Фото: Wikipedia

Одамлар томда, баъзида эса қазилма билан бир контейнерда кетишади. Бу ерда ана шундай усулда ҳаракатланадиган кўплаб савдогарларни учратиш мумкин.

Ҳарорат - деярли 50 даража иссиқ. Жами масофа 20 соатдан кам вақт олмайди. Табиийки, аборигенлар бундай шароитга кўниккан. Сайёҳлар эса маршрутдан завқ олишмайди.

Фото: LiveJournal/griphon

Рельслар ўтган асрнинг 60-йилларида қўйилган. Ўша вақтдан бери доимий равишда фойдаланиб келинади. Эҳтимол кейинги бир неча ўн йилликда ҳам бу ҳолат давом этар.

Фото: LiveJournal/griphon
Фото: LiveJournal/griphon
Фото: LiveJournal/griphon
Фото: LiveJournal/griphon
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид