Ўзгаришларга илҳом берувчи 20 та ҳаётий ҳақиқат
Кўпчилик ҳаётини ўзгартиришни истайди, бироқ буни қандай амалга оширишни билмайди. Тадбиркор ва ёзувчи Жеймс Альтушер ўз маслаҳатлари билан ўртоқлашди.
Альтушер ўз блогида карьераси давомида ўзлаштирган ҳаётий сабоқларни нашр қилди. Балки улар сизга ўзингиз учун бирор нарсани ўзгартиришга илҳом берар.
1. Вақтингизни бирга ўтказадиган кишилар шахсиятингизни белгилайди. Қимматли онларни ҳаётингизни заҳарга айлантирадиганлар учун сарфламанг.
2. Кайдзен стратегиясини қўлланг. Ҳар куни ўзингиз севган нарсада 1 фоизга яхшиланинг. Ҳатто 1 фоизлик яхшиланиш ҳам бир йил давомида анча олға илгарилашга ёрдам беради. Бу қолган 99 фоиз кишилар амалга оширганидан анча кўпроқ.
3. Эркин бўлиш – шахс сифатида ривожланишга боғлиқ масалаларда ўзгалар қарорига боғлиқ бўлмаслик.
4. Миннатдорчилик ва қўрқув биргаликда мавжуд бўла олмайди. Биз қабул қилаётган қарорлар ёки ривожланишга бўлган интилиш, ёки қўрқувга асосланади. Бироқ фақат биринчиси бизни ички компас кўрсатадиган йўналиш бўйлаб ҳаракатлантиради.
5. Одамлар турли гуруҳларга мансуб. Уларни шартли равишда +, − ва = билан белгилаш мумкин.
Вақтингизни кўпроқ «+» категориясидаги одамлар билан ўтказинг. Бу гуруҳдагилардан бирор нарса ўрганишингиз мумкин.
«=» гуруҳи – сиз билан бир хил даражадагилар, улар билан биргаликда ўсишингиз ва ривожланишингиз мумкин. «−» лар эса сиздан ортда қолганлар, уларга сиз бирор нарса ўргатишингиз мумкин.
6. Бирор соҳада ютуққа эришиш учун жисмоний, ҳиссий, ижодий ва руҳий қувват зарур. Ҳар бир қувват турини тўлдириб боришга ҳаракат қилинг.
7. Жисмоний жиҳатдан соғлом бўлиш учун тўғри овқатланинг, кўпроқ ҳаракат қилинг ва ухланг. Бу саломатликнинг уч омили.
8. Ҳиссий соғлом бўлиш учун вақтингизни сизни яхши кўриб, қадрлайдиганлар билан ўтказинг.
9. Ижодий салоҳиятни ривожлантириш учун ҳар куни 10 тадан янги ғоя ёзинг. Улар яхши ёки ёмонлигининг аҳамияти йўқ. Альтушернинг фикрига кўра, уч ойдан кейин ғояларни ишлаб чиқиш супер қобилияти пайдо бўлади.
10. Руҳий мувозанатни қўллаб-қувватлаш учун ўтмишдаги надомат ва келажакдаги хавотир сизни ҳозирги замонда чалғитишига йўл қўйманг. Ҳозирги лаҳза - сизда мавжуд ягона нарса.
11. Доим ўзгаларга ёрдам беришга ҳаракат қилинг. Гап пулда эмас, бироқ уни ҳам бўлишиш мумкин.
Фикрлаш тарзини ўзгартириш керак: ўзингиз учун фойда кутмай ва йўқотганингиздан афсус чекмасдан.
12. Ўз тамойилларингиздан чекинманг. Яшаш мушкул, бироқ ўз тамойилларингизга содиқ бўлмасангиз, иккита ҳаётни яшашга тўғри келади. Бу эса кучингизни олиб, сизни бахтсиз қилади. Шунинг учун ўз қадриятларингиз ва тамойилларингизни аниқланг ва уларга амал қилишдан қўрқманг.
13. Ўзингиз тушунадиган ва биладиган нарсаларда ҳам иккиланасиз. Бир пайтлар сиз шубҳасиз деб ҳисоблаган кўп фактлар ўзгариб кетди. Бирор нарса айтилгани ёки ёзилгани учунгина ишонманг. Доим саволлар беринг. Бу тафаккурингизни ривожлантириб, тезроқ муваффақиятга эришишингизда ёрдам беради.
14. Барчамиз норационал фикрлаймиз. Камдан кам ҳолларда ҳақ бўлишимиз бежиз эмас. Буни ёдингизда сақланг, ана ўшанда муваффақият ва мағлублик орасида ҳаракатланиш осон кечади.
15. Айбни ўзгаларга тўнкаманг. Альтушер фонд бозорида пулини йўқотгани ҳақида сўзлади. Унга биржа маклерини судга беришни маслаҳат беришган, бироқ у бундай қилмади. У ўзини айбдор деб ҳисоблади. Чунки айнан у барча қарорлар, жумладан маклер маслаҳатига амал қилишни ҳам ўзи ҳал қилган. Хатони тан олиб, доим бирор нарсани ўрганиш мумкин. Мағлубиятларингизни таҳлил қилинг ва улардан сабоқ чиқаринг. Фақат шу йўл билан яхшироқ инсонга айланасиз.
16. Диққатингизни натижага эмас, жараёнга қаратинг. Агар ҳаракат қилсангиз, ўқисангиз, такомиллашиб борсангиз, тажрибали кишилар маслаҳатларини қўлласангиз натижани олдиндан айтиб бера олмайсиз. Ахир эртанги кун бугунгисига қараганда анча яхши бўлади.
Натижа – келажак ҳақидаги хаёл, жараён эса бу – сизнинг ҳозирги кунингиз. Ундан завқланиб яшашга ҳаракат қилинг.
17. Пул – юқорида келтирилганларнинг қўшимча натижаси.
18. Романтик муносабатлар – юқорида келтирилганларнинг қўшимча натижаси. Шахсиятингиз қимматини қўллаб-қувватлашни ҳамкорингизга юкламанг. Унинг ўзига тегишли муаммолари етарли.
19. Саломатлик – юқорида саналганларнинг қўшимча натижаси.
20. Ҳар қандай тўсиқ бу – имконият. Буни ёдингизда сақланг ва ортга чекинманг.
Мавзуга оид
12:13 / 19.09.2023
Болалар миллий тиббиёт марказида онлайн маслаҳат бериш йўлга қўйилди
10:50 / 08.08.2023
Аэропортда нималар қилмаслик керак? Стюардесса маслаҳатлари
11:40 / 26.07.2021
Олимлар сайёрамизда умуман ҳаёт йўқ бўлган жойни аниқлашди
08:19 / 15.09.2020