Жаҳон | 11:00 / 07.10.2018
4280
1 дақиқада ўқилади
Молдавия пойтахтида газ портлаши оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди
Молдавия пойтахти Кишиневда содир бўлган портлаш оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлган ва 5 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.
«Sputnik Молдавия» агентлиги хабарига кўра, Москва проспектидаги кўп қаватли уйлардан бирида газ портлаши оқибатида 14, 15, 16 ва 17 қаватлар жиддий шикастланган.
Ушбу воқеа шаҳар гарнизонини оёққа турғазган, воқеа жойига аввалига қутқарувчилар ва ўт ўчирувчиларнинг 7 экипажи етиб келганди, кейинроқ бу ҳудуддаги қутқарувчи ва ўт ўчирувчи ходимлар сони 100 нафардан ошиб, махсус техник машиналар сони 16тага етди.
Мавзуга оид
17:20 / 03.03.2024
Тан олинмаган Днестрбўйи: у ерда нималар бўляпти ва нега Россиядан кўмак сўралмоқда?
19:09 / 05.08.2019
Молдавиялик олигарх Россиядан 37 млрд рубль олиб чиқиб кетганликда айбланмоқда
17:56 / 08.06.2019
Молдованинг ҳукмрон партияси президентнинг истеъфосини талаб қилмоқда
01:10 / 10.09.2018