Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиядаги умумий сайловларда давомат охирги 20 йил ичидаги энг пасти бўлди
7 октябрда Бразилияда ўтган сайловларда охирги 20 йил ичидаги энг паст давомат қайд қилинди: овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 147 млн кишидан 30 млни бу ҳуқуқдан фойдаланмаган.
Сайловлар натижаларига кўра, давомат 80 фоиздан камроқни, сайловларда иштирок этмаганлар 20,3 фоизни ташкил қилган. Бунгача энг паст давомат 1998 йилдаги сайловларда қайд қилинган бўлиб, унда 21,5 фоиз сайловчи қатнашмаган.
Бразилия олий сайлов суди маълумотларига кўра, бўлиб ўтган сайловларда 147,3 млн киши овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган. Бразилияда 18 ёшдан 70 ёшгача бўлганлар учун сайловларда иштирок этиш мажбурий ҳисобланади, сайловларда қатнашмаганлик учун жарима рамзий бўлиб, 1 долларга яқинни ташкил қилади. Сайловларда 16-17 ёшлилар, 70 ёшдан катталар ва саводсизлар ҳам иштирок этиши мумкин.
Бразилиядаги умумий сайловларда янги президент, губернаторлар ва парламент депутатлари сайланди. Президент лавозими учун сайловларнинг 1-турида ғолиб аниқланмади ва энди 28 октябрда 2-тур ўтказилади. Унда 46 фоиз тўплаган Жаир Болсонару ва 29,3 фоиз тўплаган Фернанду Аддад кураш олиб боради.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025