Жаҳон | 15:15 / 08.10.2018
11684
1 дақиқада ўқилади

Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти лауреатлари маълум қилинди

2018 йилги иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти лауреатлари эълон қилинди.

Жорий йилда Нобель мукофотини ушбу йўналишда Уильям Нордхаус ва Пол Ромер олди. Уларга иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти инновациялар, иқлим ва иқтисодиёт соҳаларидаги тадқиқот учун берилди.

Фото: Euronews

Тақдим этилган лауреатларни тақдирлаш маросими анъанавий равишда Норвегия пойтахти Осло шаҳрида 10 декабрь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тинчлик бўйича Нобель мукофоти жарроҳ ва ҳуқуқ ҳимоячисига берилгани маълум бўлганди.

Мавзуга оид