Спорт | 08:07 / 08.10.2018
6382
2 дақиқада ўқилади

Терри футболчилик фаолиятига якун ясаганини эълон қилди

Фото: Alex Morton/Getty Images

19 мавсум давомида «Челси» шарафини ҳимоя қилган Жон Терри расман футболчилик фаолиятига якун ясаш қарорига келди.

«23 йил давом этган ақл бовар қилмас фаолиятимдан сўнг ҳозир футболчи сифатида истеъфога чиқишнинг айни вақти, деган қарорга келдим», - деб ёзган Терри Инстаграмдаги расмий саҳифасида.

37 ёшли Жон 1998-2017 йилларда «Челси»нинг асосий жамоасида ўйнаб келган, шундан сўнг бир мавсум «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилган. У Англия чемпионати ва кубогида 5 мартадан, Англия лигаси кубогида 3 марта ғолиб чиққан. Шу билан бирга, Терри Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси бош совринини ҳам қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, сентябрда Терри Москванинг «Спартак» клубига ўтишга жуда яқин бўлган, ҳатто бунинг учун тиббий кўрикдан ҳам ўтганди. Аммо у оиласи билан маслаҳатлашгач, бу қарорини ўзгартиргани ҳақида инстаграмдаги саҳифасида ёзиб, кейинчалик бу постини ўчириб ташлади.

Мавзуга оид