Ўзбекистон | 19:46 / 08.10.2018
3546
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Туркманистон делимитация ва демаркация масалаларини муҳокама қилди

2-8 октябрь кунлари Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Учрашув давомида Ўзбекистон-Туркманистон давлат чагарасининг алоҳида участкаларида олдинроқ ўтказилган қўшма дала топографо-геодезия ишлари натижалари кўриб чиқилди, шунингдек, кейинги дала ишларини ўтказиш муддатлари келишилди.

Учрашув дўстлик ва ўзаро тушуниш муҳитида ўтди.

Учрашув якунига кўра Баённома имзоланди.

Мавзуга оид