Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яман очлик ёқасида: Ҳар уч боладан бири тўйиб овқатланмайди
2014 йилдан буён қуролли можаролар давом этиб келаётган Яман аҳолиси очлик хавфи остида. Тўрт йиллик уруш натижасида у ерда оғир гуманитар инқироз кузатилмоқда. Бу айниқса болалар орасида яққол сезилмоқда, дея хабар беради "Анадолу" агентлиги.
Оғир яшаш шароити ва озиқ-овқат маҳсулотларининг йўқлиги сабаб яманликлар ўсимликларнинг баъзи турларини истеъмол қилишга мажбур бўлишмоқда.
Яман шифохоналари очлик натижасида ўлим хавфи остида қолган болалар билан тўлиб кетган.
Икки ёшли Раҳменинг онаси қашшоқлик туфайли Яман шимоли-ғарбидаги уйини тарк этишга мажбур бўлганини таъкидламоқда.
"Озиқ-овқат маҳсулотларимиз йўқ эди. Қизимнинг аҳволи очлик сабаб ёмонлашди", - дейди аёл.
"Ансаруллоҳ" ҳаракатининг "соғлиқни сақлаш вазири" Таха Ал-Мутаваккилнинг маълум қилишича, Яманда икки миллион бола тўйиб овқатланмади, уларнинг аксарияти очлик сабаб ўлим хавфи остида.
"Яманда ҳар учинчи бола тўйиб овқатлана олмайди. Ҳар 10 дақиқада ичак инфекцияси, тўйиб овқатланмаслик ва юқори ҳарорат натижасида бир бола вафот этмоқда. Бундан ташқари, тўққиз боланинг саккиз нафари камқонликдан азият чекади. 200 минг аёл тўйиб овқатлана олмайди, бу эса касалликларнинг кенг тарқалишига олиб келади", - дейди Ал-Мутаваккил.
Мавзуга оид
17:19 / 18.05.2025
Дунёда қарийб 300 млн киши очлик ёқасида экани маълум қилинди
15:41 / 15.05.2025
Исроил армияси яна Яман портларини эвакуация қилишга чақирди
20:17 / 09.05.2025
АҚШ Ямандаги ҳужумларига 1 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлади
18:47 / 07.05.2025