Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Петров ва Боширов 2014 йилда Скрипални Чехияда кузатган
Буюк Британия ҳукумати томонидан ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарлашда айбланаётган россияликлар Александр Петров ҳамда Руслан Боширов собиқ зобитни Чехия Республикасида кузатиб боришган. Бу ҳақда «Чехия радиоси» разведка хизматларидаги манбага асосан хабар қилди.
Радиостанция маълумотларига кўра, россияликлар 2014 йилнинг октябрида Чехия Республикасига боришган. Хусусан, Петров 2014 йил 13-16 октябрь кунлари Острава шаҳридаги меҳмонхонада бўлган, сўнг Прагага жўнаб кетган. Манба маълумотларига кўра, Боширов 11 октябрь куни Чехия пойтахтига етиб борган.
Скрипаль эса ўша йилнинг октябрь ойи иккинчи ярмида Чехияга бориб, ушбу давлат разведкаси билан учрашмоқчи бўлган, деб хабар қилади радиостанция. Иддао этилишича, айнан Чехия разведкаси зобитлари ГРУ собиқ полковнигига кузатув олиб борилаётганини аниқлашга ёрдам беришган.
Бундан ташқари, «Чехия радиоси»нинг билдиришича, Петров ва Боширов мамлакатдан чиқариб юборилган ҳам бўлиши мумкин. Бу борада аниқ маълумот йўқ, лекин 2014 йилда Чехия расмийлари «хавфсизлик сабаби» билан мамлакатдан уч нафар россияликни чиқариб юборган.
Май ойида оммавий ахборот воситалари Сергей Скрипаль Чехия разведка хизматлари билан ҳамкорлик қилгани ҳақида ёзганди. Ўшанда у 2012 йилда Прагада бўлгани хабар қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Александр Петров»нинг ҳақиқий исми маълум қилинганди.
Мавзуга оид
14:33 / 22.09.2021
Скрипалларнинг заҳарланиши. Британия яна бир гумонланувчига айблов эълон қилди
08:30 / 15.06.2020
Скрипалларни заҳарлашда ишлатилгани айтилган «Нукус заҳри» чиндан ҳам мавжудми?
00:01 / 08.06.2020
Манба: Сергей Скрипаль ва қизи бошқа исм билан Янги Зеландияда яшамоқда
17:08 / 04.03.2019