Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий ва Шимолий Корея ягона луғат устида иш бошлади
2018 йил бошида Шимолий ва Жанубий Корея кутилмаганда ярашув сари қадам ташлади: тарихий музокаралар ўтказилди, сўнгги ўн йилда биринчи марта ҳарбий кемалар ўртасидаги алоқалар тикланди ва мамлакатлар бир-бирига қарши тарғибот ишларини тўхтатди. Икки давлат жамоаларининг Пхёнчханда ўтган Олимпиададаги биргаликдаги иштироки тўхтатилган урушнинг рамзи бўлди.
Олимпия ўйинларида КХДР ва Жанубий Корея ўртасида янги муаммо пайдо бўлди. Бирлашган Кореянинг хоккей жамоасида тиллар ўртасидаги фарқ туфайли спортчилар бир-бирини тушунишга қийналишди. Бунинг учун жамоа раҳбарияти уч варақли спорт атамалари луғатини ишлаб чиқди: инглиз тилидаги сўз бирикмалари Жанубий Корея тилига, сўнгра Шимолий Корея тилига таржима қилинди. Жанубий Корея аҳолиси сўзлашувчи тилда инглиз тилидан ўзлаштирилган сўзлар талайгина, КХДР эса ўзининг янги ибораларини ўйлаб топган.
2018 йил октябри бошида Шимолий ва Жанубий Корея ягона луғат устидаги ишларни бошлади. Тилшуносларнинг маълумотларига кўра, икки мамлакат аҳолиси кундалик мулоқотда қўлловчи сўзларнинг учдан бири бир-биридан фарқ қилади, бу айниқса профессионал ва тиббий атамаларга тааллуқли. Жанубий Корея бош вазирининг айтишича, қўшни мамлакатлар 2005 йилда "Буюк корейс тили луғати" устида иш бошлашган, бироқ халқаро муносабатлар мураккаблашганидан кейин бу лойиҳа музлатиб қўйилган.
Техник жиҳатдан корейс тили ягона ҳисобланса-да, у икки лаҳжага бўлинади — Сеул ва Пхеньян. Сўзларнинг аксарияти 1950-йиллардаги "ажралиш"дан кейин юзага келган. Режага кўра, умумий луғатга қўшма лойиҳалар устида ишлашда керак бўлувчи 330 мингтагача сўз кириши кутилмоқда.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025