Жаҳон | 07:39 / 12.10.2018
30569
2 дақиқада ўқилади

Европада уруш бўлса АҚШни нима кутаётгани айтилди

Фото: Flickr / Official U.S. Navy Page

Европада катта кўламли уруш бошланса, америкалик ҳарбийлар ихтилоф ҳудудларига етиб боришлари даргумон, деб ёзмоқда Defense News нашри.

Мақола муаллифи Дэвид Лартернинг таъкидлашича, АҚШ Европада тўқнашувлар эҳтимолига “пойдевор” шакллантиришни бошлади.

“Бироқ уруш эртагаёқ бошлангудек бўлса, америкалик ҳарбийларга танк, оғир қурол ва қурилмаларни ташлаш жуда қийин бўлади”, деб айтилган мақолада.

Таъкидланишича, бугунги кунда АҚШда қуролларни ташиш учун кемалар Иккинчи жаҳон урушидагидан анча камроқдир. Бу орада АҚШнинг бош назорат-бюджет бошқармаси носоз техникалар сони мунатазам ошиб бораётганини айтмоқда.

АҚШдаги жанговар шай ҳолатдаги захирадаги 46 та кеманинг барчаси анча эскириб қолган, уларнинг хизмат муддати поёнига етмоқда, деб таъкидлаб ўтган Лартер. Бундан ташқари, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кадрлар билан муаммо сезмоқда: ёш муҳандислар эскириб қолган куч қурилмалари билан ишлашни билмайдилар, юқори малака мутахассислар эса тез орада пенсияга кетадилар.   

Мақолада айтилишича, АҚШ Европага етарлича миқдорда қўшин ташласа ҳам, уни яна бир жиддий муаммо кутади: улар ўз контингентини қандай таъминлаши номаълум.

“АҚШ сафарбарлик салоҳиятининг пасайиши Вашингтонда хавотир уйғотмоқда, чунки миллий хавфсизлик тузилмаси Хитой ва Россия томонидан қўш таҳдидга қарши туришга тўқнаш келди”, деб ёзилган мақолада. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид