Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекэнерго”да Жаҳон банкининг мутахассислари билан учрашув бўлиб ўтди
“Ўзбекэнерго” АЖда Жаҳон банкининг мутахассислари билан Ўзбекистон Республикаси электр энергея соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида ишлаб чиқариш қувватларини кам маблағ сарфлаб кенгайтириш режаси, тарифлар бўйича тадқиқотлар, электроэнергетика секторидаги институционал ислоҳотлар (секторни таркибий ўзгартириш) тикланадиган энергетикани ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, учрашув давомида электр энергияга бўлган ўсиб борувчи талабни қондириш ва энергетика балансини диверсификациялаш ҳамда тармоқ барқарорлигини таъминлаш бўйича стратегик мақсадларга эришиш учун электр энергия сектори ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш режасини белгилаш юзасидан асосий йўналишлар келишиб олинди:
Шу билан бир қаторда тарифларни шакллантириш методологиясидаги асосий камчиликларни ва мазкур методологияни такомиллаштириш бўйича тавсияларни белгилаш;
Ўзбекистон Республикаси электр энергия сектори учун тариф моделини тайёрлаш;
Ҳукуматнинг энергетика соҳаси иши самарадорлигини ошириш, бозор ёндашувларига ўтиш ҳамда секторнинг самарадорлиги ва барқарорлигини оширишга қаратилган электроэнергетика секторини таркибий ўзгартириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;
Ҳукумат сиёсий чоралари ҳамда меъёрий ва институционал базани белгилаш йўли билан тикланадиган энергия манбаларини жорий этишни кенгайтириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаш.
Мавзуга оид
17:24 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади
09:55 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 35 миллион доллар ажратди
16:09 / 15.04.2025
Жаҳон банки Роғун ГЭСини қайта текширмоқчи. Бунга экспертлар фикри қандай?
16:36 / 10.04.2025