Жамият | 12:19 / 13.10.2018
11962
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда ҳайдовчи ЙҲХБ ходимини жароҳатлади

Иллюстратив фото

Шу йил 12 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида вилоят ЙҲХБ ходими сафдор Б.П. Янги турмуш маҳалласида хизмат олиб борган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, у шу ерда ҳаракатланиб келаётган, Музработ туманида яшовчи С.М. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасини тўхтатиб, ундан автомашина ҳужжатларини тақдим этишини сўраганида, ҳайдовчи С.М. ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай автомашинани ҳаракатлантириб сафдор Б.П.ни туртиб юборган.

Натижада сафдор Б.П. жароҳат олиб, унга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. С.М. қўлга олинган. 

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид