Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги дафн бюросида 11 бола жасади топилди
АҚШнинг Дейтройт шаҳридаги қаровсиз қолган дафн бюросида 11 бола жасади топилди. CNN телеканалининг маълум қилишича, жасадлар қурувчилар томонидан шифтда аниқланган.
Қурувчилар воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларини чақиртиришган. Полициянинг маълум қилишича, 9 жасад картон қутида, 2 нафари тобутда бўлган. Қидирув ишларига махсус итлар жалб қилинган, бироқ бошқа жасадлар аниқланмаган.
Cantrell Funeral Home дафн бюроси апрелда кўплаб қонунбузарликлар, жумладан антисанитария, жасадларни номақбул усулда сақлаш, фирибгарлик учун ёпилган бўлган.
Полицияда жасадлар бино конструкциясида қанча вақт сақлангани ва болалар неча ёшда бўлганлари айтилмаган.
“Кўринишича, бу ишни шу бюро ходими ёки бинонинг тузилишидан хабардор киши қилган. У жасадларни номаълум сабабларга кўра ўша ерга яширган”, деб айтилган полицияда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025