Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ТИВ Ўзбекистондаги элчи бўйича айбловларни изоҳлади
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги 380 минг доллар маблағни ўғирлашда гумонланаётган мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчисига қўйилган айбловларни изоҳлади.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Ойбек Смадиёровнинг сўзларига кўра, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси бўйича масала вазирлик собиқ масъул котиби Анарбек Карашевга нисбатан жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари доирасида кўтарилди.
Фото: kp.kz
«Бизнинг принципиал позиция шундан иборатки, биз ҳар қандай молиявий қонунбузарликларни аниқлашимиз ва олдини олишимиз керак. Вазирлик тергов органларига барча томонлама кўмак кўрсатмоқда», - дея хабар берди у.
Аввалроқ, Қозоғистоннинг коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси томонидан Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси йирик миқдорда бюджет маблағларини ўғирлагани аниқлангани хабар берилганди.
Фото: Халқаро пресс-клуб
Қозоғистоннинг коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси томонидан Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев йирик миқдорда бюджет маблағларини ўғирлагани аниқланди. У масъулиятли давлат лавозимини эгаллаган ҳолда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маъмурий биноси қурилиши бўйича бажарилган ишлар ҳақидаги сохта далолатномани имзолаган. Унинг ноқонуний ҳаракатларидан кўрилган зарар 140 млн тенгедан (378,2 минг доллар) ошиб кетган.
Мавзуга оид
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
16:03 / 17.05.2025
Ўзбекистон элчиси Норвегия қиролига ишонч ёрлиғини топширди
15:39 / 07.05.2025
“Геосиёсий муаммоларни деб ўзбек меваларини истаганимизча ололмаяпмиз” – Ҳиндистон элчиси қароргоҳидан эксклюзив суҳбат
22:02 / 14.04.2025