Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муборак туманидаги ҳарбий қисм учун маданият саройи фойдаланишга топширилди
Жорий йилнинг 17 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида жойлашган “Н”-ҳарбий қисм иншоотлари қайтадан таъмирланиб, спорт-соғломлаштириш маскани ва маданият саройи қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маросимда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этди ва сўзга чиқди. Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ҳарбий соҳада ва унда хизмат қилиб келаётганларнинг оила аъзолари учун яратилган шарт-шароитлар хусусида сўз юритди. Шунингдек, у ҳарбий қисмда қурилиш ишларини олиб борган ташкилотлар рахбарлари ҳамда қуриш ва таъмирлаш ишларида иштирок этганларга миннатдорчилик билдирди. Тадбирда ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари учун вилоят ҳокимлиги номидан 15 та компьютер жамланмаси совға сифатида топширилди.
Тадбир якунида вилоят мусиқали драма театри режиссёри Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Исоқ Тўраев бошчилигида ҳарбий қисмнинг фойдаланишга топширилган маданият саройида “Таъзим қил” деб номланган концерт дастури намойиш этилди.
Сарвар Анвар ўғли,
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди
11:02 / 15.12.2024
Тахтиқорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
18:04 / 06.11.2024