Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайдаги барча таксиларда бепул Wi-Fi жорий қилинади
Дубай маҳаллий аҳоли ва сайёҳларга барча 10800 та таксида бепул интернетга киришни тақдим қилади, деб хабар берди АТОР.
Wi-Fi тизимини жорий қилиш билан шуғулланадиган компания дастлаб бу хизматга талабни ўрганиб чиқади.
“Сиз Wi-Fi’га эга барча 10 минг машинани бир соатда ишга тушира олмайсиз, бунинг учун турли одамлар бу хизматдан қандай фойдаланишини билишингиз керак”, деб айтган компания вакили. Дастурчиларнинг фикрича, аэропортдан меҳмонхонага йўлда электрон почтани текшириш ва мессенжерларда мулоқот қилиш учун Wi-Fi’дан фойдаланадиган талайгина сайёҳлар топилади.
Дубай таксиларида интернет сайёҳлар учун янгилик эмас. 2016 йилда илк бепул Wi-Fi Дубай аэропортининг 500 таксисида, 2017 йилда эса тажриба тариқасида 700 та шаҳар машинасида жорий қилинган.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
00:19 / 28.04.2025
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
14:36 / 25.04.2025
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин
18:11 / 02.04.2025