Фарғона шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Бугун, 20 октябрь куни Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Фарғона вилояти ҳокими қарорига асосан, Ҳамиджон Исмаилович Ҳабибиддинов Фарғона шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди.
Ҳамиджон Ҳабибиддинов бундан олдин Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган эди. Унгача эса Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси юридик шахсларга солиқ солиш бош бошқармаси бошлиғи бўлган.
Маълумот ўрнида: Жорий йилнинг 15 октябрь куни Фарғона вилояти Шуҳрат Ғаниев раҳбарлигида вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда Фарғона шаҳри ҳокими Шавкат Шокирович Эркабоев лавозимидан озод этилган эди. У 2016 йилнинг 1 декабридан буён Фарғона шаҳри ҳокими сифатида ишлаб келаётганди. Эркабоев фаолияти давомида, шаҳардаги қурилиш ва ободонлаштириш ишларида камчиликларга йўл қўйгани, 2018 йилги пахта мавсумида терим кўрсаткичлари паст бўлгани учун ишдан олинган. 16 октябрь куни Фарғона шаҳрига Равшан Раҳимжонов янги раҳбар (в.б) этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
11:59 / 05.11.2024
Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийсидан янги балиқ турини топди
09:40 / 02.11.2024
Ҳиндистон Фарғонада халқаро кўп тармоқли клиника ташкил этади
19:32 / 30.10.2024
Фарғонада жамоат транспорти йўл ҳақи оширилди
16:35 / 30.10.2024