Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Миллий” стадиони раҳбарияти тадбиркорларни ҳамкорликка таклиф этади
Тошкент шаҳрида жойлашган “Миллий” стадиони том маънода пойтахтнинг безаги ҳисобланиб, шаҳар кўркига кўрк бахш этиб турибди.
Бу маскан Ўзбекистонга ташриф буюраётган сайёҳлар учун ҳам эътиборга молик жойлардан бири экани ҳеч кимга сир эмас. Стадионга янги раҳбарият тайинланганидан сўнг “Миллий” ўйингоҳини янада кўркамлаштириш, ундан оқилона фойдаланиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга “Миллий” стадиони раҳбарияти Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган тадбиркорларни ҳам ҳамкорликка таклиф қилиб қолади. Агар Сизда янги бизнес режалар, қизиқарли ғоялар бўлса, тортинмасдан ўз таклифларингизни билдиришингиз мумкин. “Миллий” стадион раҳбарияти қизиқарли бизнес лойиҳаларни кўриб чиқишга ва уларни қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёр.
Мурожаат учун телефон: +998983119955