Видео: қиз Лукашенконинг кортежига йўл беришдан бош тортди
Беларусь президенти Александр Лукашенко 19 октябрь куни Гродно шаҳрига ташриф билан келди. Шаҳарда йўлни светофорнинг рухсат берувчи чироғида кесиб ўтаётган қиз давлат раҳбари кортежига йўл беришдан бош тортган. NewGrodno нашри тегишли видеони эълон қилди.
Видео 18 октябрда тасвирга олинган - Беларусь президентининг кортежи Лукашенко ташрифи арафасида шаҳарга етиб келган. Бир неча автомобилдан иборат кортеж сигнал чироқлари ва ёқилган сирена билан давлат раҳбари учун белгиланган йўналиш бўйлаб ҳаракатланган.
Кортеж шаҳардаги ресторанлардан бирининг ёнидаги тартибга солинувчи чорраҳадан ўтиши лозим эди. «Кортеж кўчадан ўтаётган пайтда, светофорда пиёдалар учун яшил чироқ ёнди. Ким кетаётганига умуман бепарво муносабатда бўлган қиз йўлни светофорнинг рухсат берувчи чироғида кесиб ўта бошлади», - дея изоҳлаган видеороликда тасвирланган ҳолатни нашр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко урушга тайёргарлик ҳақида гапира бошлагани хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:47 / 23.11.2024
Лукашенко полшалик қочоқ судяга бошпана тақдим этди
21:16 / 22.11.2024
Лукашенко Беларусда норозилик намойишлари такрорланса, интернетни «бутунлай ўчириб қўйиш» билан таҳдид қилди
20:52 / 20.11.2024
Лукашенко яна 32 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
01:38 / 19.11.2024