Жаҳон | 17:30 / 21.10.2018
4333
1 дақиқада ўқилади

Британияда Brexit бўйича иккинчи референдумни ўтказишмоқчи

Фото: Hannah Mckay/Reuters

Буюк Британияда амалдорлар мамлакатни Европа Иттифоқидан чиқариш бўйича иккинчи референдумни ўтказиш сценарийсини муҳокама қилишмоқда. Бу ҳақда The Sunday Times нашри хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг нуфузи пастлаши фонида давлат хизматчилари воқеалар ривожининг турлича сценарийларини кўриб чиқишмоқда.

«Бу уларнинг иши, барча эҳтимолий вариантлар учун режалар кўриб чиқилиши керак, жумладан, иккинчи референдумни ўтказиш варианти ҳам», — деган манба.

Бундан аввалроқ, Лондонда 700 минг киши иштирокида Brexit бўйича такрорий референдумни ўтказиш талаби билан намойиш ўтказилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид