Спорт | 18:30 / 22.10.2018
4461
1 дақиқада ўқилади

«Барселона» бош мураббий билан ҳамкорликни узайтирди

Фото: AFP

«Барселона» бош мураббий Эрнесто Вальверде билан имзоланган шартномани 2020 йилгача узайтирди. Бу ҳақда клуб президенти Хосеп Бартомеу хабар берди.

«Вальверде шартномаси ушбу ва кейинги мавсумда амал қилади. Аммо, у ёки клуб компенсация тўлови орқали шартномани бекор қилиши мумкин. Ҳозирча у 2019/20 мавсуми якунигача биз билан ишлайди.

Эрнесто ўз ишини яхши бажармоқда. Биринчи мавсум зўр бўлди, фақат Римдаги мағлубият кўнгилни хира қилди. Жамоамизда яхши футболчилар тўпланган. У ақлли мураббий, унда ўйин модели ва таркиби бўйича аниқ позиция бор», - деб Бартомеу сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo.

Мавзуга оид