Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эл Класикога бош ҳакам тайинланди
Ла Лига Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган «Барселона» – «Реал» ўйинига расмийларини тайинлади.
Беллашувни Хосе Мария Санчес Мартинес бош ҳакам сифатида бошқаради. Май ойида, «Камп Ноу»да ўтказилган сўнгги Эл Класикони (2:2) бошқарган Алехандро Хосе Эрнандес Эрнандес бу сафар видео-ёрдамчи сифатида ишлайди.

35 ёшли Санчес «Барселона» билан «Реал» ўйинларини 2 марта бошқарган. Ўтган йилнинг август ойида бўлиб ўтган Испания Суперкубоги баҳсида «Реал» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 2017 йилнинг декабрь ойида «Барселона» сафарда 3:0 ҳисобида зафар қучган эди.
«Барселона» – «Реал» ўйини якшанба, 28 октябрь куни соат 19:15да бошланади.
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
16:55 / 23.05.2025
«Реал» Карло Анчелотти кетишини эълон қилди
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
19:12 / 18.05.2025