Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швециялик талаба картошкадан пластик олди
Швециядаги Лунд университети талабаси Понтус Тренквист картошка крахмалидан ўз хусусиятларига кўра пластикка ўхшаш материал яратди.
Талаба The James Dyson Award танловида “картошка пластиги”дан (Potato Plastic) тайёрланган пичоқ ва санчқини тақдим қилган. Унинг айтишича, бундай материал икки ой ичида чириб йўқ бўлиб кетади. Potato Plastic таркибида сув ва крахмалдан бошқа ҳеч нарса қўлланмайди. Тренквистнинг таъкидлашича, бундай материалдан идиш-товоқ ва ошхона анжомларини тайёрлаш мумкин.
Ушбу танловда бутун дунёдан талабалар иштирок этади. Улар долзарб глобал муаммоларни ҳал қилиш учун турли ишланмаларини таклиф қилишади. Танловда, шунингдек, кўллардаги сувни инсондан 7 марта тезроқ тозаловчи робот тақдим қилинган. Танлов ғолиби ноябрда эълон қилинади. У лойиҳасини ривожлантириш учун 30 минг фунт стерлинг мукофот пули олади.
Сентябрда атроф-муҳитда тўпланган кимёвий моддалар косаткалар ҳаётига хавф солиши маълум қилинган. Олимлар 50 йилдан кейин сут эмизувчиларнинг бу тури буткул йўқолиб кетиши мумкинлиги ҳақидаги хулосага келишган.
Мавзуга оид
01:40 / 08.04.2025
Океанда пластикни «ейишга» қодир замбуруғлар топилди
21:10 / 28.02.2025
Лукашенко картошка нархининг ошишига алоқадор барчани «ҳайдашни» талаб қилди
09:38 / 23.02.2025
Кун сўрови: бир ойда қанча картошка сотиб оласиз?
16:56 / 12.02.2025