Ўзбекистон | 11:53 / 24.10.2018
4905
2 дақиқада ўқилади

PwC «Хавфсиз шаҳар» лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича тендерда ғолиб бўлди

Фото: Bloomberg

«Хавфсиз шаҳар» ягона аппарат-дастурий комплексини яратиш бўйича лойиҳани амалга оширилишини мувофиқлаштириш Комиссия йиғилишининг 2017 йил 23 декабрдаги 1-сон баённомасига мувофиқ «Хавфсиз шаҳар» тизими доирасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда консалтинг хизматларини кўрсатишда халқаро консултаньт жалб қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Маълум бўлишича, «Хавфсиз шаҳар» комплекси доирасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда консалтинг хизматларини кўрсатишда ҳалқаро консультант жалб қилиш бўйича тендерда Германия, Россия, Хитой, Исроил ҳамда маҳаллий компаниялар ўз таклифлари билан иштирок этишди.

«Хавфсиз шаҳар» комплекси доирасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда консалтинг хизматларини кўрсатиш бўйича халқаро консультантни танлаш Комиссиясининг 2018 йил 15 октябрдаги 4-сон баённомасига мувофиқ «PWC — Pricewaterhouse Coopers» МЧЖ ғолиб деб эълон қилинди.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ёзида PwC биринчи марта Ўзбекистон компаниялари раҳбарлари ўртасида сўров ўтказганди.

 

Мавзуга оид