Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1200дан ортиқ фуқаро Тошкент вилояти адлия бошқармасига мурожаат билан чиқди
Тошкент вилояти адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ўтган давр мобайнида қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, фуқаролардан келиб тушган 1 200 дан ортиқ мурожаатнинг қарийиб 600 таси ижобий ҳал этилди, 500 дан ортиғи бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган мурожаатлар кўриб чиқиш жараёнида. Бу ҳақда KUN.UZ’га бошқарма Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мисол учун, фуқаро З.Қурбоновнинг пенсияси ўз вақтида тайинланмаганлиги ҳақидаги мурожаатига асосан Олмалиқ шаҳар адлия бўлими томонидан киритилган тақдимнома бўйича шаҳар Пенсия жамғармаси бўлимининг айбдор ходими интизомий жазога тортилиб, фуқаро З.Қурбоновга пенсия тайинланди.
Таъкидлаш жоизки, ўтган давр мобайнида Тошкент вилоятида 900 га яқин сайёр қабул ташкил этилди.
Бундан ташқари, турар-жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида жорий йилнинг 24 октябрь кунига қадар 881 нафар фуқаронинг ўзбошимчалик билан қурган уй-жойларига нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилиб, тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида уларнинг кадастр ҳужжатлари ўз эгаларига топширилди.
Ушбу соҳада иш фаолиятини лозим даражада ташкил этмаган туман (шаҳар) комиссияси аъзоларининг 40 нафари адлия бўлимлари киритган таклифлар асосида маъмурий жавобгарликка тортилди.
Шу билан бирга Тошкент вилоятининг давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан маҳаллаларда учрашувлар ўтказиш ва сайёр нотариал ҳаракатларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиб келинаётган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 3 600 дан ортиқ сайёр нотариал харакат амалга оширилди.

Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025