Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва-Душанбе авиарейсида 4 ёшли бола ҳаётдан кўз юмди
Тожикистонлик 4 ёшли бола Россиянинг Utair авиакомпаниясининг Москва-Душанбе рейсини бажарувчи самолётида ҳаётдан кўз юмди.
Авиакомпания вакили Ҳусан Усмонов ушбу маълумотни тасдиқлаган. Боланинг исми ва воқеа тафсилотлари маълум қилинмаган.
“Рейс “Внуково” аэропортидан ушланишларсиз бажарилган. Бола парвоз вақтида ўзини ёмон ҳис қила бошлаган, уни қутқаришнинг иложи бўлмаган. У ўзининг амакиси билан бирга бўлган”, деб айтган Усмонов.
Маълум қилинишича, экипаж сардори ушбу ҳодиса туфайли Оренбургда фавқулодда қўнишни амалга оширишга қарор қилган.
Таъкидланишича, боланинг амакиси унинг жасади билан Оренбургда воқеа сабабларини аниқлаш учун қолган. Қолган йўловчилар Душанбега етиб олганлар.
Мавзуга оид
22:01 / 23.04.2025
Индонезияда бомба ҳақида ҳазил қилган аёл рейсдан тушириб қолдирилди
15:24 / 08.01.2025
Душанбе шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилди
17:28 / 27.11.2024
Сеулдан Тошкентга учиши керак бўлган рейс ноқулай об-ҳаво сабаб кечиктирилди
23:31 / 22.10.2024