Ўзбекистон | 12:49 / 25.10.2018
33140
3 дақиқада ўқилади

Вазирлар Маҳкамаси тизимида бирданига 11та янги лавозим тайинлови амалга оширилди

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукумат ахборот-таҳлил департаментлари ходимлари лавозимларга тайинланди.

Ҳужжат билан Баҳодир Давронович Алихонов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ахборот-таҳлил департаменти мудирининг биринчи ўринбосари этиб;

Нодирбек Бахтиёрович Сайфуллаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг Маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири этиб;

Фахриддин Муҳиддинович Салихов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментининг Транспорт шўъбаси мудири этиб;

Бахтиёр Қодиров Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментининг Капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси шўъбаси мудири этиб;

Шароф Раҳимбердиевич Ражаббоев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ахборот-таҳлил департаментининг Инновацион ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири этиб;

Акбар Анваржонович Султонов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ахборот-таҳлил  департаментининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири этиб;

Бахтиёр Баҳодирович Ибрагимов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг Иқтисодиёт реал секторининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири этиб;

Илҳом Қаҳрамонович Собиров Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг Пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик саноати шўъбаси мудири этиб;

Акбархон Аббасович Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг Ёқилғи-энергетика комплексини, атом ва муқобил энергетикани ривожлантириш шўъбаси мудири этиб;

Комил Фаритович Боязитов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаментининг Жисмоний тарбия, оммавий спорт ва олий спорт маҳоратини ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири этиб;

Шохрух Якубоевич Сулаймонов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармасининг Ташқи алоқаларни ривожлантириш, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилиши мониторинги, шартномаларни экспертизадан ўтказиш бўлими мудири этиб тайинландилар.

Мавзуга оид