Ўзбекистон | 19:08 / 26.10.2018
20941
1 дақиқада ўқилади

Мария Захарова бошчилигидаги делегация Тошкентга келди

Ўзбекитон – Россия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2018-2019 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурига биноан бугун, 26 октябрь куни Тошкент шаҳрида ташқи сиёсатни ахборот билан таъминлаш ва ОАВ билан ишлаш масалалари бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Россия ТИВ делегациясига Ахборот ва матбуот департаменти директори Мария Захарова бошчилик қилди.

Учрашувда оммавий ахборот воситалари билан ишлаш соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган, тажриба алмашилган.

Россия делегацияси шу куннинг ўзида ЖИДУ ўқитувчи ва талабалари билан учрашув ўтказган.

Мавзуга оид