Жаҳон | 08:50 / 27.10.2018
13578
1 дақиқада ўқилади

Харидорлар қўпол ҳазил туфайли IKEA дўконидан чиқолмай саросимага тушишди  

АҚШнинг Атланта шаҳри полициясига IKEA дўконидан чиқолмаётган одамлардан ўнлаб қўнғироқлар тушиб, улар шу сабабли ваҳимага тушиб қолишганини маълум қилишган. Полиция шу заҳотиёқ воқеа жойига чиққан, кўп ўтмай уларга ўт ўчирувчилар қўшилган.

Фото: AFP

Полициячилар дўконга келишганларида кассалардан бири олдида йиғилиб олиб, бамайлихотир компьютер ўйини билан банд бўлган сотувчиларни кўришган. Сотувчилар атрофда харидорлар бўлмагани сабабли дўконда ҳаммаси рисоладагидек деб ўйлашган. Бу орада павильонлар орасида ҳақиқий саросима юз бераётган бўлган.

Фото: Thereisnews

Бир тўда харидорлар дўкондан чиқишни излаб, у залдан бу залга ўтиб, бир жойга қайта-қайта бориб қолиб мушкул ҳолатга тушиб қолишган. Тез орада дўкон ичида йўналишни кўрсатувчи стрелкалар нотўғри йўналишни кўрсатаётгани аниқланган. Дўкондаги видеоёзувлар ўрганилгач, бу кимнингдир қўпол ҳазили бўлгани аниқланган. Полиция стрелкаларни ўзгартириб қўйган эркакни қидирувга берган. 

Мавзуга оид