Фан-техника | 10:02 / 29.10.2018
6730
2 дақиқада ўқилади

Хитой батискафи ўз номини оқлаб, сувга шўнғиш бўйича рекорд ўрнатди

Фото: CGTN

Хитойда ишлаб чиқарилган чуқур сув роботларидан бири Haixing 6000 масофадан бошқарилувчи қурилмалар учун сувга шўнғиш бўйича рекорд ўрнатди. Қурилма денгиз сатҳидан 6001 метр чуқурликка шўнғиган.

Қурилма Хитой фанлар академияси ҳузуридаги Шэньян автоматика институти конструкторлари жамоаси томонидан яратилган. У 6 кмдан чуқурроққа шўнғий оладиган сув ости тадқиқотлари учун мўлжалланган, Хитойда қурилган илк қурилма бўлди. 

Қурилма сув остида 3 соат вақт ўтказди ва денгиз ортидан кузатиш, биологик тадқиқотлар, тупроқни ўрганиш ва сув намуналарини олиш бўйича бир қатор вазифаларни бажарган. Қурилма 2 км чуқурликда умумий оғирли 400 кгга яқин учта партия жинс намуналарини йиғган. Бунда қурилма олган энг оғир тош 61 кг келган.

Қурилманинг номи хитойчадан “денгиз юлдузи” деб таржима қилинади. Қурилма 26 октябрда ўтказилган экспедиция давомида умумий ҳисобда турли чуқурликларга 9 та шўнғишни амалга оширган. Кўплаб экспертларнинг айтишича, ушбу қурилма эришган натижалар Хитой охирги йилларда масофадан бошқарилувчи чуқур сув ости қурилмаларини яратишдаги ютуқлари намойиши ҳисобланади.

Мавзуга оид