Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко Меркель билан Азов денгизидаги вазиятни муҳокама қилади
Украина президенти Пётр Порошенко Германия канцлери Ангела Меркель билан Азов денгизидаги вазиятни муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда унинг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда айтилади.
Таъкидланишича, етакчилар Германия-Украина ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишади. Бундан ташқари, Донбасс ва Азов денгизидаги вазиятлар билан боғлиқ масалалар ҳам кўтарилади.
«Гап Украина ва Германия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласи ҳақида кетади», - дейилади хабарда.
Шунингдек, Украина томонининг Европа ва Евроатлантик интеграцияси масалалари ҳам кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия НАТО кемаларини Азов денгизига киритмаслиги хабар берилганди.
Қрим раҳбари Сергей Аксёновнинг сўзларига кўра, Киевнинг Азов денгизидаги вазиятни янада кескинлаштириш ва Россияга қарши янги санкцияларга эришиш бўйича уринишлари Киевнинг ўзига зарба беради.
Мавзуга оид
20:46 / 15.04.2025
Порошенко Зеленский офисини узурпацияда айблади
15:36 / 23.12.2024
Қора денгиз соҳилларини мазут қоплади — танкерлар ҳалокати оқибатлари фотосуратларда
10:07 / 09.05.2024
Порошенко Германияни Украинадан келган эркакларни молиялаштирмасликка чақирди
09:05 / 22.10.2022