Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook’нинг соф даромади 9 ой ичида 30 фоизга ошди
Дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқ Facebook’нинг 2018 йил 9 ойидаги соф даромади йиллик ҳисобда 30,5 фоизга, яъни 15,23 млрд долларгача ошди. Бу ҳақда компания матбуот баёнотида айтилган.
Ижтимоий тармоқнинг шу давр ичидаги тушуми 38,924 млрд долларни ташкил қилган, бу эса 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоиз кўпроқдир.
Компаниянинг рекламадан олган чораклик даромади 13,539 млрд долларни ташкил қилган, бу эса 2017 йилнинг 3-чорагига нисбатан 33 фоиз кўпроқ.
Facebook’нинг кундалик фаол фойдаланувчилари 2018 йил сентябрда йиллик ҳисобда 9 фоизга ошиб, 1,49 млрд кишини ташкил қилган. Сентябрда фаол фойдаланувчилар ўртача сони йиллик ҳисобда 10 фоизга ошиб, 2,27 млрд фойдаланувчига етган.
Мавзуга оид
08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди
12:02 / 09.01.2025
«Хавф бўлмай турганда эркинликни қўллаб-қувватлайман, дейиш осон» — Дуров Цукербергнинг баёноти ҳақида
20:42 / 17.12.2024
Ирландия регулятори Meta компаниясини 251 млн евро жаримага тортди
19:05 / 12.12.2024