Жаҳон | 09:11 / 31.10.2018
12049
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда ҳалокатга учраган Boeing’нинг фюзеляжи топилди

Фото: REUTERS / Basarnas

Индонезия қуролли кучлари раҳбарининг маълум қилишича, Индонезия қирғоқлари яқинида ҳалокатга учраган самолётнинг фюзеляжи топилган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Аввалроқ, Индонезия қирғоқлари яқинидаги қидирув-қутқарув амалиётлари вақтида Boeing 737 MAX самолёти ҳалокати оқибатида қурбон бўлганлардан ўн нафарининг жасади топилгани хабар берилганди.

Lion Air авиакомпаниясининг Boeing 737 йўловчи самолёти Жакарта аэропортидан парвоз қилгач ҳалокатга учради. Самолёт парвозга чиққанидан кейин тахминан ўн дақиқа ўтиб радарлардан йўқолиб қолган. Индонезияда ҳалокатга учраган самолёт бортида 188 киши бўлган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид