Жаҳон | 13:19 / 31.10.2018
22361
2 дақиқада ўқилади

Космосдан сирли радиосигналлар олинди

Фото: Pete Wheeler / ICRAR

Кертин университети (Австралия) олимлари тезкор радиочақнашлар манбаларини ўрганиб чиқишди ва улар паст частоталарда кузатилмаслигини аниқлашди. Ушбу ҳодисанинг аниқ сабаби ҳозирча номаълум. Бу ҳақда Phys.org’даги матбуот учун хабарномада айтилади.

Тез радиоимпульс бир неча миллисония давом этади ва космик маконга жуда катта энергияни чиқариб ташлаш билан кечади - бу Қуёш бир неча ўн минглаб йиллар давомида чиқариб ташловчи миқдорга тенг. Фаразлардан бирига кўра, ҳодиса ўзга сайёралардаги цивилизациялар фаолияти билан боғлиқ. Баъзи олимларнинг билдиришича, бундай чақнашлар юлдузлар йўқолиб кетиши каби фалокатли ҳодисалар натижаси бўлиши мумкин.

Астрономлар ASKAP радиоинтерферометри ва Murchison Widefield Array (MWA) антеннали панжарасидан фойдаланиб, тезкор радиочақнашлар манбаларини қидиришди. Биринчи восита 700-1800 мегагерц (МГц) частота диапазонида, иккинчиси эса - 80-300 МГц.да нурланишни тутиб олишга қодир. ASKAP 1,4 гигагерц частотада тезкор радиочақнашларнинг бир нечта ёрқин манбаларини қайд этди, MWA эса уларни кўрмади, гарчи осмоннинг ўша қисмига қаратиб қўйилганди.

Олимларнинг сўзларига кўра, бу натижа радиотўлқинлар тарқалиши туфайли юзага келадиган импульснинг кенгайиши ҳодисаси билан тушунтирилиши мумкин эмас. Бошқа эҳтимолий вариантлар орасида манба атрофида зич муҳит орқали унинг ўтишида электромагнит нурланиш сингиши ҳам бор. Бошқа фаразга кўра, сцинтилляция жараёни орқали сигнал частотаси ASKAP томонидан қайд этилган миқдорга қадар ошиши юз берган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид