Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида «Диққат пиёда!» профилактик тадбири ўтказилди
Тошкент вилоятида пиёдаларнинг амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига итоат қилган ҳолда серқатнов йўллар ва чорраҳаларда пиёдалар учун белгиланган жойлардан юришларини назорат қилиш мақсадида вилоят ҳудудида бир кунлик «Диққат пиёда!» профилактик тадбири ўтказилди.
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, ўтказилган ушбу профилактик тадбир давомида вилоят ҳудудида транспорт воситаси серқатнов йўлларга яқин жойлашган бозор, корхона ва ташкилотлар қаршисида жойлашган пиёдалар ўтиш жойларига йўл-патруль хизмати инспекторлари бириктирилиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда аҳолига пиёданинг йўлларда ҳаракатланиш тартиби уқтириб ўтилди.
Бундан ташқари, қоидабузарлик содир этган пиёдалар аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддаси талаблари бўйича пиёдаларга 329та маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жазо чорасини кўриш мақсадида пиёдаларнинг яшаш ҳудудидаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларига жўнатилди.
Шунингдек, маъмурий баённома расмийлаштирилган пиёдаларга келажакда бундай ҳолатларни қайта такрорламасликлари учун пиёданинг мажбуриятлари тўғрисида тушунчалар берилди.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025