Фан-техника | 20:58 / 01.11.2018
22578
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон интернети эркин бўлмаган мамлакатлар қаторидан жой олди

Америкадаги Freedom House Халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш нодавлат ташкилоти Freedom on the Net 2018 ҳисоботини тақдим этди. 

«Дунёда интернет озодлиги» тадқиқоти интернет-фойдаланувчиларнинг 87 фоизи истиқомат қиладиган 65 мамлакатда ўтказилди. Бу тадқиқот 2015 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.

Анкета 21та асосий ва 100га яқин қўшимча саволлардан иборат бўлиб, улар интернетга кириш билан боғлиқ муаммолар, контентнинг чекланиши, фойдаланувчилар ҳуқуқларининг бузилиши каби учта мезонга тааллуқли.

Ҳар бир савол бўйича муайян баллар берилади, ушбу баллар қанчалик паст бўлса, интернет шунчалик эркинроқ демакдир (0-30 балл – эркин интернет, 31-60 балл – қисман эркин, 61-100 балл – эркин эмас).

Тадқиқотчилар бутун дунё бўйлаб интернет эркинлиги чекланиши кузатилганини қайд этишган.

Амалда барчаси блокланган Хитой 88 балл билан рейтингда охирги ўринда жойлашган.

Интернет энг эркин мамлакатлар Исландия (6 балл), Эстония (6), Канада (15), Германия (19) ва Австралия (21) ҳисобланади.

Ўзбекистон 75 балл билан «интернет эркин бўлмаган» мамлакатлар қаторига кирган. Шу билан биргаликда, таҳлилчилар охирги йилда республикада бу борада ижобий ўзгариш кузатилганини қайд этишган.

Қирғизистон 38 балл, Қозоғистон 62, Беларусь 64, Россия 67 балл олган.

Мавзуга оид