Жаҳон | 16:21 / 02.11.2018
17209
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Юлия Скрипалнинг қаллиғи йўқолиб қолди

Фото: Peter Nicholls/Reuters

Март ойида Британиянинг Солсбери шаҳрида «Новичок» асаб-фалажловчи модда ёрдамида заҳарланган Юлия Скрипалнинг қаллиғи «ер юзидан йўқ бўлиб қолди». Унинг машинаси қизнинг Москвадаги квартираси жойлашган уй ёнида турибди, ити Нуар эса ярим йилдан бери ҳайвонлар учун махсус бошпанада яшамоқда. Бу ҳақда Британиянинг Daily Mirror нашри хабар берди.

Нашр мухбирлари қизи билан бирга «Новичок» ёрдамида заҳарланган собиқ «иккиламчи» агент ҳамда ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг қариндошлари билан суҳбатлашишди.

Хусусан, Юлиянинг 45 ёшли қариндоши Виктория Скрипаль Россия ҳарбий разведкаси ўзига ов эълон қилган бўлишидан хавфсирамоқда.

Юлиянинг қаллиғи «йўқолиб қолиши» эса, у ГРУ агенти бўлиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни янада кучайтирди, деб ёзади Британия нашри.

Виктория Скрипалнинг сўзларига кўра, амакиси ва синглиси алоқага чиқишмади. Нашрнинг қайд этишича, заҳарлангани ва Солсберидаги касалхонадан чиққанидан кейин Сергей ҳамда Юлия Скрипаль омма олдида кўриниш беришмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФХХ Петров ва Бошировнинг шахсий маълумотлари сизиб чиқишида айбдорларни топганди.

Мавзуга оид