Спорт | 03:18 / 04.11.2018
14163
2 дақиқада ўқилади

А Серия. "Ювентус" "Кальяри"ни мағлуб этди, "Рома" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади

Фото: Ювентус

Италия чемпионати 11-туридан ўрин олган навбатдаги ўйинлар ўтказилди. 

"Ювентус" ўз майдонида "Кальяри"ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 
Майдон эгалари сафида Дибала, Куадрадо 1тадан гол урган бўлса, яна бир гол рақиб футболчиси Брадаричнинг ўз дарвозасини ишғол этгани оқибатида киритилди. Меҳмонларнинг ягона жавоб голига Жоао Педро муаллифлик қилди. 

Яна бир ўйинда "Фиорентина" ўз майдонида "Рома"ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Майдон эгалари сафида Верету гол урган бўлса, меҳмонларнинг голи Флоренци томонидан киритилди. 

Ювентус – Кальяри 3:1

Голлар: 1:0 – 1 Дибала, 1:1 – 36 Жоао Педро, 2:1 – 38, автогол Брадарич, 3:1 – 87 Куадрадо.
Ювентус – Шченсны, Жоау Канселу, Бонуччи, Бенатия, Де Шильо, Бентанкур, Пьянич (Алекс Сандро, 70), Матюиди (Бардзальи, 83), Дуглас Коста (Куадрадо, 46), Дибала, Роналду.
Кальяри – Краньо, Срна, Чеппителли, Пизакане, Падоин (Сау, 80), Ионицэ (Фараго, 67), Брадарич (Чигарини, 56), Барелла, Кастро, Жоао Педро, Паволетти.
Огоҳлантиришлар: Брадарич (32), Паволетти (49), Пизакане (63), Матюиди (75).

Фиорентина – Рома 1:1

Голлар: 1:0 – 32, пенальти Верету, 1:1 – 85 Флоренци.
Фиорентина – Лафон, Миленкович, Пеццелья, Витор Уго, Бираги, Бенасси (Дабо, 73), Верету, Жерсон, Миральяс (Фернандеш, 53), Симеоне (Пьяца, 78), Кьеза.
Рома – Ольсен, Флоренци, Фасио, Жезус, Коларов, Нзонзи, Пеллегрини, Дзаньоло (Кристанте, 67), Ундер (Шик, 74), Эль-Шаарави (Клюйверт, 55), Джеко.
Огоҳлантиришлар: Нзонзи (28), Фасио (36), Бираги (67), Верету (77), Пеллегрини (87), Витор Уго (89).

Азимжон Бердибеков
Тайёрлаган Азимжон Бердибеков
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид