Спорт | 23:15 / 05.11.2018
37095
1 дақиқада ўқилади

Боксчи нокаутдан кейин ўзига келмай ҳаётдан кўз юмди

Фото: Leonhard Foeger / Reuters

Италиялик боксчи Кристиан Дагио таиландлик рақиби Дон Паруеанг билан жангдан кейин олинган жароҳатлардан вафот этди. Бу ҳақда BoxingScene нашри маълум қилди. 

Нашр маълумотларига кўра, бу WBC талқини бўйича 79,38 кггача вазн тоифасида Осиё кумуш медали чемпионлиги унвони учун жангда юз берган. Паруеанг жангнинг 12-раундида Дагиони нокаутга учратган, шундан кейин италиялик боксчи ҳушини йўқотган. У шифохонага етказилган ва бир неча кун миядан олинган оғир жароҳат сабабли комада ётиб, сўнгра жон берган.  

49 ёшли Дагио фаолиятининг аксарият қисмини Таиланддаги мусобақаларда ўтказган. Унинг ҳисобида профессионал рингда 10 та жангдан 10 та ғалаба бўлган. Спортчи, шунингдек, аралаш яккакураш ва муай-тай жангларида иштирок этган.

2017 йил ноябрда ҳам 24 ёшли сальвадорлик боксчи Франсиско Руис ҳамюрти Рикардо Кортес билан жангда олинган жароҳат туфайли шифохонада бир неча кун ётгач, вафот этган.

Мавзуга оид