Жаҳон | 21:37 / 05.11.2018
26790
3 дақиқада ўқилади

Европанинг энг ифлос шаҳарлари маълум қилинди

Тетово (Македония) Европанинг энг ифлос шаҳарлари рўйхатида пешқадам бўлиб келмоқда. Рўйхатдаги шаҳарлар индекс рақамлари бўйича тартибга солинган бўлиб, Тетово 97,57 балл кўрсаткичи билан , унинг ортидан Македониянинг яна бошқа шаҳри - Скопье 84,61, Италиянинг Напольи шаҳри эса 82,5 индекс кўрсаткичи билан ифлос шаҳарлар учлигини якунлаган. Бу ҳақда Pollution Index 2018 Mid-Year ҳисоботида шундай дейилади.

Ушбу рўйхатда Санкт-Петербург 64,47 балл билан 17 ўринни ва Москва - 63,02 балл билан 19 ўринни эгаллади.

Европанинг энг тоза шаҳарлари этиб Ҳелсинки (Финляндия), 13,49, Рейкьявик (Исландия), Швейцариянинг Цюрих шаҳарлари тан олинган. Шунингдек, Стокҳолм шаҳри ҳам (Швеция) 16,62 кўрсаткич билан эътироф этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон шаҳарлар шу тарздаги ҳисоботларга киритилмаган бўлсада, мамлакатда 2019 йил 1 январдан бошлаб атроф муҳитни ифлослантириш учун компенсация тўлашнинг янги тартиби амал қилади. Янги тартиб-қоидага мувофиқ, энг кам ойлик иш ҳақи миқдори компанияларнинг қуйидаги фаолиятлари учун компенсацияни ҳисоблаш татбиқ этилади:

- атмосферага чиқадиган ифлослантирувчи моддалар чиқиндилари, коэффициентлар ва ифлослантирувчи моддалар турини кўрсатган ҳолда;

- 1 тонна ёнилғи ёқилғисини ёқиб атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқиши (жисмоний шахслардан ташқари);

- ифлослантирувчи моддаларни сув объектларига, ер ости ва шаҳар канализация тармоқларига оқизиш;

- чиқиндиларни йўқ қилиш (токсик / токсик бўлмаган).

Ўзбекистон иқлим ўзгариши бўйича Париж битимига қўшилган. Имзолаш маросими 2017 йил 19 апрел куни БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида бўлиб ўтганди. Орадан бир йилдан ортиқ вақт ўтиб, Олий Мажлис Сенатида Париж битимини ратификация қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди.

Париж битими БМТ конвенцияси доирасида атмосферадаги карбонат ангидридини 2020 йилгача камайтириш бўйича чора-тадбирларни тартибга солувчи, иқлим ўзгариши бўйича қабул қилинган муҳим ҳужжатдир.

Бугунги кунга келиб, 170 давлат ушбу шартномани ратификация қилган, бу эса атмосфера эмиссиясини камайтириш, иқлим ўзгаришига мослашиш, хусусан глобал температурани 1,5 даража сантиграт даражагача чеклаш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга оширишга қаратилган. Ўзбекистон шартномани имзолаган 195 давлатнинг бирига айланди.

Мавзуга оид